Бу ҳақда “Озодлик флотилияси” фаоллари хабар бермоқда.
"Маdleen билан алоқа узилди", — деб ёзди “Озодлик флотилияси” Telegram'да. Улар, шунингдек, қутқарув жилетларини кийган одамлар қўлларини кўтарган ҳолда ўтирган суратни ҳам ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Ҳозирча ушбу суратнинг ҳаққонийлигини текширишнинг имкони йўқ. Исроил расмийлари ҳам бу борада изоҳ бермаган.
Madleen кемаси 1 июн куни Сицилиядаги Катания портини тарк этди. Гуманитар ёрдам юкланган кема бортида атроф-муҳит фаоллари, Тунберг ва Европарламент депутати Рима Ҳассан бор. Экипаж аъзоларининг маълум қилишича, кема 7 июн куни Миср сувларига кирган ва Ғазо сектори томон йўл олган.