"ЦАХАЛ томонидан Эроннинг Қум шаҳрига берилган зарба оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди", дея хабар бермоқда Ynet портали.
The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, ҳалок бўлганлардан камида биттаси Эроннинг ядровий дастури объектларида ишлаган бўлиши мумкин. Қум вилоятида Эроннинг энг йирик ва энг яхши ҳимояланган ядровий иншоотларидан бири Фордо жойлашган.
Шунингдек, Исфаҳонда ҳам портлашлар юз берган, бу ерда ядро тадқиқот маркази жойлашган.
21 июн, шанба тонгида Исроил мудофаа армияси Эрон ҳудудига навбатдаги ҳаво ҳужумлари бошланганини эълон қилди. Қайд этилишича, бу ҳужумлар Исроилнинг марказий қисми ракета билан ўққа тутилганига жавоб тарзида амалга оширилган.