Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил ҳарбий кучлари Ғазодаги тажовузларини кенгайтириш учун резерв аскарларни чақирмоқда

Исроил ҳарбий кучлари Ғазодаги тажовузларини кенгайтириш учун резерв аскарларни чақирмоқда

Исроил ОАВлари хабар беришича, Исроил ҳарбий кучлари Ғазодаги қуруқлик тажовузларини кенгайтириш мақсадида резерв аскарларни кенг кўламда сафарбар қилишга тайёрланмоқда.

Бу ҳаракат аскарлари сонининг камайиб бораётгани ва Ғазода ушланган исроиллик асирларнинг тақдири юзасидан жамоатчилик орасида кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлмоқда.

Исроилнинг "Yedioth Ahronoth" газетаси маълумотига кўра, Бош вазир Нетаняху бугун кечроқ юқори мартабали вазирлар ва ҳарбий амалдорлар билан бу масала юзасидан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Газета қўшимча қилишича, "Сўнгги кунларда бир қанча резервдаги зобитлар ўз бўлинмаларига тўсатдан чақирув бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди."

Киритилди: 22:08 02.05.2025. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!