Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Суриянинг Тартус вилоятида уюштирган ҳужуми оқибатида 3 нафар аскар ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Суриянинг Тартус вилоятида уюштирган ҳужуми оқибатида 3 нафар аскар ҳалок бўлди

Сурия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Дамашқ чеккаси ва Тартус провинциясига уюштирган ҳужуми оқибатида уч нафар суриялик аскар ҳалок бўлган, яна бир неча нафари яраланган.

Аввалроқ Суриянинг САНА давлат агентлиги Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Тартус провинцияси ва Ливан билан чегарадаги Қаламун тоғларида ҳужумини қайтараётгани ҳақида хабар берган эди.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари икки томондан ҳужум қилган. Дамашқ чеккасига Ливан пойтахти Байрутдан, Тартус провинциясига Ўрта ер денгизидан ҳужум уюштирилди.

Киритилди: 09:27 15.08.2022. Ўқилди: 1586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!