Бугун 21 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил Ғазодаги жангларни давом эттиради

Исроил Ғазодаги жангларни давом эттиради

Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаняху телевидение орқали халққа мурожаатида маълум қилди.

"Биз ҳарбий босимни кучайтирамиз. Бундан буён Исроил Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши ҳарбий кучини ошириб, музокаралар фақат отишма остида олиб борилади", - деди у.

Нетаняху яна бир бор оташкесимнинг бузилиши учун масъулиятни ХАМАС раҳбариятига юклади, Исроил томонига кўра, уни узайтириш бўйича таклиф қилинган барча вариантларни рад этди.

“Мен кўп марта айтдим: агар ҲАМАС барча таклифларимизни рад этса, биз жангларни давом эттирамиз ва шунинг учун биз ҳақиқатан ҳам жангга қайтдик, тўлиқ куч билан жангга қайтдик”, — деди бош вазир.

Исроил барча мақсадларига эришишига ишонч билдирди. “Биз урушнинг барча мақсадларига эришиш учун курашни давом эттирамиз: барча гаровга олинганларни озод қилиш, ХАМАСНИ йўқ қилиш ва Ғазо энди Исроил учун хавф туғдирмаслигини таъминлаш”, — деди Нетаняху.

Киритилди: 04:21 19.03.2025. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!