Жиноятчи Исроил кучлари Ғазо марказида баҳс-мунозарали Ғазо Гуманитар Жамғармаси томонидан ташкил этилган янги ёрдам тарқатиш пунктида камида 20 нафар ёрдам изловчини отиб ярадор қилди.
ҲАМАС ҳозирда ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифни кўриб чиқмоқда. АҚШнинг айтишича, бу таклиф Исроил томонидан маъқулланган, аммо ҳозирги кўринишида у фақат Ғазода кўпроқ қурбонларга олиб келади.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг ал-Авда шифохонасини ёпишни буюрганини "жиноят" деб атади. Чунки фаластинликлар Исроил ҳужумлари натижасида издан чиққан соғлиқни сақлаш тизимида тиббий ёрдам топишга қийналмоқда.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 54 321 фаластинлик ҳалок бўлган, 123 770 нафари яраланган. Ҳукумат Матбуот хизмати эса вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етказди.