Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Ғазода халқаро кучларни жойлаштиришни маъқуллади — Reuters

Исроил Ғазода халқаро кучларни жойлаштиришни маъқуллади — Reuters

Исроилнинг ҳарбий-сиёсий кабинети Ғазо секторига Халқаро барқарорлаштириш кучларини жойлаштиришга рухсат берди. Reuters маълумотига кўра, биринчи босқичда Рафаҳ ҳудудида тахминан 200 нафар ҳарбий хизматчини жойлаштириш режалаштирилган. Миссияда иштирок этиши мумкин бўлган давлатлар сифатида Марокаш ва Уганда кўриб чиқилмоқда.

Мазкур қарор бош вазир Биньямин Нетаньяҳунинг Вашингтонга ташрифи арафасида қабул қилинди. У ерда у АҚШ президенти Дональд Трамп билан Ғазо секторидаги урушдан кейинги бошқарув тизимини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Лойиҳага кўра, Рафаҳда халқаро контингент муҳофазаси остида тажриба ҳудуди ташкил этилади. Кейинчалик ушбу модель Ғазонинг бошқа ҳудудларини бошқариш учун ҳам намуна сифатида қўлланилиши мумкин.

Киритилди: 23:11 27.07.2026. Ўқилди: 548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!