Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Ғазода ўзини-ўзи мудофаа амалиётини кенгайтирди

Исроил Ғазода ўзини-ўзи мудофаа амалиётини кенгайтирди

Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.

Бу ҳақда Исроил армияси бош штаби бошлиғи Эял Замир анклавдаги тезкор йиғилиш якунида маълум қилди.

"Операциямизни кенгайтирамиз, қўшимча ҳудудларда оператив назорат ўрнатамиз, ҲАМАС ҳаракати тўлиқ мағлуб бўлгунга қадар террор инфратузилмасини тозалаймиз ва йўқ қиламиз. Биз ўзимизни мудофаа сифатида ҳаракат қиляпмиз, ўзимизни ҳимоя қилиш учун эса ҳужум қилишимиз керак. Чегаранинг нариги томонидаги таҳдидларни аниқ ва қатъий бартараф қилмагунимизча, ўзимизни ҳимоя қила олмаймиз”, - деди Замир.

Унинг таъкидлашича, Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш кампаниянинг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. “Агар (уларни озод қилиш бўйича) келишув бўлса, ИД ўз ҳаракатларини шунга яраша ўзгартириши мумкин”, — дея қўшимча қилди штаб бошлиғи.

Бош штаб раҳбари, шунингдек, Ғазода содир бўлаётган барча воқеалар учун масъулиятни яна бир бор ХАМАСГА юклади ва бу уруш 2023 йил 7 октябрьдаги ҳужум туфайли “Исроилга мажбурлангани”ни таъкидлади. Шу билан бирга, Замир Исроил ҳарбийлари қатъий ҳуқуқий меъёрлар доирасида ҳаракат қилаётганига ишонтирди ва бу борадаги ҳар қандай танқидни рад этди.

Киритилди: 06:09 21.05.2025. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!