Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Ғазода "кенг кўламли" қуруқлик тажовузини бошлади. 135 киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазода "кенг кўламли" қуруқлик тажовузини бошлади. 135 киши ҳалок бўлди

Жиноятчи Исроил қуролли кучлари "Гидеон аравалари" операцияси доирасида Ғазонинг шимоли ва жанубида кенг кўламли қуруқлик тажовузларини бошлаганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Ғазонинг тинимсиз бомбардимон қилиниши натижасида камида 135 фаластинлик ҳалок бўлди ва Ғазо шимолидаги барча давлат шифохоналари ишдан чиқди.

Исроил зарбалари Қатарда ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар қайта бошланаётган пайтга тўғри келди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 53 339 фаластинлик ҳалок бўлган ва 121 034 киши яраланган. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини эътиборга олиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.

Киритилди: 19:54 18.05.2025. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!