Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Ғазода алоқа инфратузилмасини мақсадли равишда йўқ қилмоқда

Исроил Ғазода алоқа инфратузилмасини мақсадли равишда йўқ қилмоқда

Ғазо — Исроилнинг тўхтовсиз ҳаво ва ракета ҳужумлари фақат тинч аҳоли эмас, балки алоқа ва интернет инфратузилмасига қарши ҳам йўналтирилмоқда. Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукуматнинг расмий Медиаофиси баёнот берди.

Маълумотга кўра, сўнгги 20 ой ичида бу Исроил томонидан алоқани тўлиқ узиб қўйиш бўйича ўнинчи ҳолатдир. Унга кўра, бутун эксклав ҳудудида интернет ва мобил алоқа узилган.

“Бу техник носозлик эмас, балки мақсадли ва режалаштирилган сиёсат. Одамларнинг дунё билан боғланиш имкони йўқ қилинмоқда”, — дейилади баёнотда.

Ҳужжатда таъкидланишича, бундай ҳаракатлар Ғазо аҳолисини ахборот муҳосарасига олишга қаратилган бўлиб, жаҳон ҳамжамияти бунга муносабат билдириши лозимлиги қайд этилган.

Киритилди: 18:44 16.06.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!