2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган журналистлар сони 208 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Баёнотга кўра, Исроил ҳарбийларининг охирги қурбони фаластинлик журналист Ҳуссам Шабат бўлган.
Баёнотда барча оммавий ахборот воситалари ва радиоэшиттириш ташкилотлари, хусусан, Халқаро Журналистлар Федерацияси ва Араб Журналистлар Федерациясига чақирилади.
"Биз Исроил ва АҚШ билан бирга геноцид жиноятига шерик бўлган Буюк Британия, Германия ва Франция каби давлатларни бу шафқатсиз ва даҳшатли жиноят учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга чақирамиз", — дейилади баёнотда.