Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хавфсизлик маъмурияти кучлари билан биргаликда Фаластиннинг «Хамас» ҳаракатининг юқори мартабали уч нафар аъзоси ўлдирилганини маълум қилди. Улар орасида Ғазо секторидаги Хамас ҳукуматини бошқарган Рауҳи Муштаха ҳам бор.
Исроил армиясининг аниқлик киритишича, операция тахминан уч ой олдин бўлиб ўтган. Ҳаракат вакиллари Ғазо сектори шимолидаги ер ости мажмуасига ҳаво кучлари томонидан берилган авиазарба натижасида ҳалок бўлди. ИД маълумотларига кўра, унда қўмондонлик ва бошқарув маркази жойлашган. Рауҳи Муштаҳа билан бирга хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Самеҳ ас-Сираж ва қўмондон Сами Ауда ўлдирилган.
«Мажмуага берилган зарба ва террорчилар йўқ қилинганидан сўнг, ҲАМАС террорчилик гуруҳининг маънавияти ва самарадорлигини йўқотишининг олдини олиш учун аввалги ҳолатлардагидек уларнинг ўлими ҳақида эълон қилмади», — дейилади ИД матбуот хизмати хабарида . Телеграм канали . Саудиянинг «Ал-Шарқ ал-Аwсат» нашри Муштаҳа июль ойи ўрталарида ўлдирилганини ёзган.