ЦАХАЛ Ғазо шаҳрининг ғарбий қисмини тўлиқ назоратга олганини таъкидлади. Исроил мудофаа кучлари, шунингдек, Ал-Шифо касалхонасида ҲАМАС қўмондонлик маркази, террорчилар туннелига кириш ва қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва жиҳозлар омборини аниқлаганини даъво қилмоқда.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху SBS телеканалига берган интервюсида 7 октябрдаги терактдан сўнг Ғазо секторига гаровга олинганлар аввалроқ Ал-Шифo касалхонаси ҳудудида бўлганини таъкидлади.