Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил Ғазо секторида ҳар куни 4 соатга ўт очишни тўхтатишга рози бўлди

A A A
Исроил Ғазо секторида ҳар куни 4 соатга ўт очишни тўхтатишга рози бўлди

Исроил Ғазо секторининг шимолидан жанубигача иккита гуманитар йўлак очишга, шунингдек, ҳарбий амалиётларда ҳар куни тўрт соатлик танаффус қилишга рози бўлди. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирбига таяниб, CBS News хабар берди.

Кирбининг қайд этишича, битта гуманитар йўлак аллақачон очилган, иккинчиси қирғоқ йўлида бўлади. Гуманитар танаффуслар 9 ноябрдан бошланади.

“Буни муҳим қадам деб ҳисоблаймиз. Ва биз унинг қанча керак бўлса, шунча давом этишини истаймиз”, — дейди Кирби.

Шунингдек, у бир кун аввал Ғазо секторига 126 та юк машинасида гуманитар ёрдам етказилганини, бироқ уларнинг сонини кунига 150 тага етказиш кераклигини айтган.

Киритилди: 10:55 10.11.2023. Ўқилди: 1016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!