Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил Ғазо сектори шимолига ҳаво ҳужумларини уюштирди

Исроил Ғазо сектори шимолига ҳаво ҳужумларини уюштирди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Сариқ чизиқни кесиб ўтишга уринган жангарилар йўқ қилинганини маълум қилди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

"Исроил армияси кеча Ғазо сектори шимолида ўт очишни тўхтатиш чизиғини кесиб ўтган бир неча жангариларга ҳаводан зарба берди", — дейилади баёнотда.

Армия маълумотларига кўра, учта алоҳида ҳодисада бир неча жангари Сариқ чизиқни кесиб ўтиб, Қуддус бригадаси ва Ғазо бўлимининг Шимолий бригадаси позицияларига яқинлашиб, хавф туғдирган.

Айни пайтда, Ҳамасга алоқадор Фаластиннинг Қудс медиа тармоғи анклавнинг шимолий қисмидаги Ғазо шаҳрининг Туфа маҳалласида Исроил томонидан ўққа тутилиши натижасида тўрт нафар қурбон бўлганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 06:45. Ўқилди: 269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!