Исроил мудофаа кучлари баёнотида айтилишича, сўнгги 24 соат ичида Исроил кучлари Ғазо сектори марказида рейдлар ўтказди ва ҲАМАСнинг ўнлаб нишонларига зарба берди.
Қуруқлик кучлари қирувчи самолётлар ва дронлар ҳамроҳлигида Шужаийя ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилди, шунингдек, Ғазо сектори бўйлаб ҳаво ва артиллериядан зарбалар берди.
"Операция давомида ЦАХАЛ террорчиларнинг кўплаб объектларини, жумладан, танкга қарши ракета отиш мосламалари, ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув марказлари аниқлади ва уларга зарба берди", — дейилади хабарда.
ЦАХАЛ қўшимча қилишича, операция якунида қўшинлар секторни тарк этган ва Исроил ҳарбийлари қурбон бўлгани ҳақида хабар мавжуд эмас.