Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Ғазо сектори аҳолисини Жанубий Суданга кўчириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Исроил Ғазо сектори аҳолисини Жанубий Суданга кўчириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Телеканал манбаларига кўра, бу Исроилнинг ҲАМАСга қарши уруш оқибатида вайронага айланган сектордан оммавий эмиграцияга кўмаклашиш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади.

Мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо аҳолисининг катта қисмини кўчириш ғоясини амалга ошириш истаги борлигини айтди ва буни “ихтиёрий миграция” деб атади. Бундан ташқари Исроил Ғазодаги фаластинликларни Африканинг бошқа давлатларига ҳам кўчириш бўйича таклифларни илгари сурмоқда.

Халқаро ҳамжамият ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Исроил ҳукуматининг бу режасини "аҳолини халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда зўравонлик билан чиқариб юбориш", дея баҳоламоқда.

Киритилди: 12:30 14.08.2025. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!