Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари Эрон ғарбидаги нишонларга бир қатор кенг кўламли зарбалар берди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати маълум қилди.
"Яқинда 15 та қирувчи самолёт Эрон ғарбида кенг кўламли зарбалар тўлқинини амалга оширди. Эрон қуролли кучларига тегишли ер ости ҳарбий иншоотлари, ракеталарни сақлаш жойлари ва учувчисиз учоқларга ҳужум қилинди", — дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, "Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Эроннинг марказий қисмига зарба бериб, Исроил ҳудуди томон ўқ отишга тайёр бўлган ракеталарни йўқ қилди”, — дейилади департаментда.