Al-Jazeera: Исроил амалдорларининг гапларини тинглаб кўрсангиз, уларнинг режаси аниқ-равшан кўринади. Бир томондан, бугун Исроилнинг "Haaretz" газетасида армиянинг жанубий Рафаҳ шаҳридаги барча уйларни бузиш ниятида эканлиги ҳақида хабар берилди.
Бу Ғазо ҳудудининг 25 фоизини ташкил этади. Исроил мудофаа вазири исраэл Катс аллақачон Исроилнинг Ғазодан ҳудудларни тортиб олишини маълум қилган.
Халқаро ҳуқуқнинг бунча кўп бузилишларига қарамай, шуни ёдда тутишимиз керакки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Ғазодаги уйларнинг 92 фоизини вайрон қилиш билан бир қаторда, Исроил аллақачон Мудофаа вазирлигида фаластинликларни Ғазодан чиқариб юборишни осонлаштириш учун махсус бўлим ташкил этган.
Бу Исроил ҳукуматининг пировард мақсади – ва улар буни яширишмаяпти ҳам – БМТнинг инсонпарварлик ташкилотлари таъбири билан айтганда, фаластинликларни "бомбардимон қилиш, очликка маҳкум этиш ва тузоққа тушириш"дан иборат.
Исроил бутун Ғазо секторини ўзининг туб аҳолисидан тозалаш мақсадида, фаластинликларни қабул қилишга тайёр бўлган бошқа мамлакатлар билан мулоқот ўрнатишга уринмоқда.