Исроил армияси сешанба куни босиб олинган Фаластиннинг ғарбий соҳилидаги Тулкарм шаҳри яқинидаги қочқинлар лагерларида 90 га яқин уйни бузишни бошлади.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, бинолар вайрон бўлишидан олдин фаластинликларга ўз нарсаларини йиғиш учун икки соат вақт берилган. Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги мувофиқлаштириш бошқармаси бугун 15 та уйни бузишни режалаштирганини билдирди.
❕ Бу Исроилнинг Ғарбий Соҳилда уч ойлик давом этаётган ҳарбий кампанияси доирасида Тулкарм ҳудудидаги фаластинликларнинг уйларини бузишнинг биринчи йирик тўлқинидир. Фаластин манбаларига кўра, Исроил ҳарбийларининг ҳаракатлари туфайли икки лагерда 25 мингга яқин одам уйини тарк этишга мажбур бўлган.