Исроил вазирлар маҳкамаси Эроннинг ракета ҳужумига жавоб чораларини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказмоқда.
Бу ҳақда Исроил расмийси CNN телеканалига хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Исроил Эронга қарши “кейинги ҳужумлар тўлқини”ни янада кенгайтиради.
Шу билан бирга, телеканал америкалик мулозимга таяниб, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳаво кучлари Исроилга учирилган Эрон ракеталари ва учувчисиз учоқларини тутиб олиш учун сафарбар этилганини хабар қилди.
Ynet порталининг таъкидлашича, айни пайтда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ва мудофаа вазири Исраэл Кац вазиятни баҳоламоқда. Муҳокамада бир қанча вазирлар ва мудофаа вазирлиги раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.
Нашр таъкидлаганидек, Тел-Авив Теҳроннинг зарбаларига “кейинчалик кучайиши” билан жавоб беради.