Исроил Мудофаа Кучлари ракета материаллари ишлаб чиқаришда фойдаланилгани сабабли Эроннинг энг йирик нефт-кимё заводига зарба берилганини тасдиқлади.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри Исроил армияси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
"Асалуй заводида портловчи моддалар ва баллистик ракеталар учун ёқилғи, шунингдек, қўшимча қурол-яроғ ишлаб чиқаришда ишлатиладиган материаллар учун марказий ишлаб чиқариш инфратузилмаси ташкил этилган", дейилади баёнотда.
Исроил армияси маълумотларига кўра, ушбу завод Эроннинг ракета саноати учун муҳим компонентларни ишлаб чиқариш учун асосий марказ бўлиб хизмат қилади.
"Исроил армияси Эроннинг иккита энг йирик нефт-кимё мажмуасига зарба берди ва мамлакатнинг нефт-кимё экспорт салоҳиятининг 85% дан ортиғини ишдан чиқарди", деб даъво қилди Исроил ҳарбийлари.
Дам олиш кунлари Исроил Эрон жанубидаги яна бир йирик нефт-кимё заводига зарба берди.