Исроил армияси 13 июндан бошлаб бошланган кенг кўламли ҳаво ҳужумлари натижасида Эрондаги баллистик ракета пусковкаларининг тахминан ярмини йўқ қилганини иддао қилмоқда. Бу ҳақда Исроил армия радиоси хабар берди.
Маълумотларга кўра, пусковкалар асосий нишонлардан бири бўлган ва уларни ишдан чиқариш операциянинг бош мақсадларидан бири ҳисобланган.
“Жорий ҳужумлар давомида Эроннинг баллистик ракеталарини учириш учун мўлжалланган қурилмаларнинг камида ярми фаолиятдан чиқарилган,” — дейилади армия ахборотида.