NBC News телеканалининг хабар беришича, Исроил АҚШдан Эронга ҳужум бошлаш ҳақидаги илтимосидан сўнг Пентагонда фавқулодда йиғилиш бошланди.
Тафсилотлар келтирилмаган, бу борада расмий баёнотлар ҳам берилмаган.
Маълумки, Al Jazeera агентлиги исмини ошкор этмаган АҚШ расмий вакилига таяниб, аввалроқ АҚШ Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли можародан манфаатдор эмаслиги ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Axios портали, шунингдек, Исроил икки кундан бери АҚШ расмийларидан Эрон билан ҳарбий можарога қўшилишни сўраганини даъво қилган эди.