Исроил армияси Эрон ҳудуди узра уриб туширилган қирувчи самолёт ва асирга олинган исроиллик учувчи ҳақидаги маълумотни рад этди.
Бу ҳақда ТАСС мухбирига армия матбуот хизмати вакили маълум қилган.
“Исроил армияси Эрон ҳудуди узра уриб туширилган қирувчи самолёт ҳақидаги маълумотни, шунингдек, учувчи асирга олингани ҳақидаги маълумотларни рад этади”, — деди агентлик суҳбатдоши.
"Бу маълумот сохта", дея қўшимча қилди у.