Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроил Эрон ҳужумига жавоб беради - ЦАХАЛ

Исроил Эрон ҳужумига жавоб беради - ЦАХАЛ

Исроил армияси бош штаби бошлиғи Герци Халеви Исроил Эроннинг ракета ҳужумига жавоб беришини ва буни қандай амалга оширишни ҳал қилаётганини айтди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

"Эрон ўз ҳаракатларининг оқибатларига дуч келади. Биз тегишли жавобни танлаймиз. ЦАХАЛ ҳар қандай таҳдидга қарши туришга тайёр”, - деди у.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ЦАХАЛдан Эронга қурбонлар келтирмасдан “сигнал юборадиган” мақсадли вариантларни тақдим этишни сўради.

Ғарб иттифоқчилари нафақат Исроилни бир овоздан қўллаб-қувватладилар, балки унга Эрон ҳужумини қайтаришга ёрдам бердилар - АҚШ, Британия ва Франция ҳарбийлари томонидан ўнлаб дрон ва ракеталар уриб туширилди. Шу билан бирга, улар Яқин Шарқдаги можаронинг кучайишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, якшанбага ўтар кечаси Эрон Исроилга ҳужум қилиб, 185 та дрон, 36 та қанотли ракета ва 110 та “ер-ер” ракеталарини отган эди.

Киритилди: 14:58 16.04.2024. Ўқилди: 724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!