Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил Эрон билан урушда Россиянинг Украина урушидаги муваффақиятсизликларидан сабоқ чиқарди — The Wall Street Journal

Исроил Эрон билан урушда Россиянинг Украина урушидаги муваффақиятсизликларидан сабоқ чиқарди — The Wall Street Journal

"Исроил атиги икки сутка ичида ҳавода устунликни қўлга киритди. Россия эса Украинадаги урушда бундай устунликка уч ярим йилда ҳам эриша олгани йўқ", деб ёзмоқда газета.

Эрон билан уруш бошланганидан икки кун ўтиб, Исроил ғарбий Эрон, жумладан Теҳрон устида ҳаво устунлигига эришганини эълон қилди. Эндиликда Исроил ҳарбийлари қимматбаҳо узоқ масофали ракеталардан фойдаланиш ўрнига, Эрон ҳаво ҳудудида бевосита бомбалар ташлашни бошлаган.

Ҳарбий таҳлилчилар ва мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳаво устунлиги — Россия армияси Украинада узоқ йиллик жанговар ҳаракатларга қарамай, қўлга кирита олмаган ҳолат ҳисобланади.

Киритилди: 12:09 17.06.2025. Ўқилди: 935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!