ҲАМАС Фаластин ҳаракати вакиллари билан Ғазо секторидаги вазиятни ҳал этиш бўйича билвосита музокараларда қатнашган Исроил делегацияси Қатар пойтахти Доҳадан бутунлай чақириб олинди. Бу ҳақда "Ал-Қоҳира ал-Ихбария" телеканали хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Исроил "Доҳадаги барча музокаралар делегациясини чақириб олган".
Телеканалнинг таъкидлашича, Исроил музокарачилар гуруҳининг барча аъзолари, шу жумладан техник масалалар билан шуғулланган мутахассислар ҳам истисносиз равишда қайтмоқда. Исроил ҳукумати "Доҳадаги музокаралар муваффақиятсиз якунлангани" сабабли шундай қарор қабул қилгани қайд этилмоқда.