Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил бульдозерлари Фаластин қишлоғидаги юзлаб зайтун дарахтларини илдизи билан юлиб ташлади

Исроил бульдозерлари Фаластин қишлоғидаги юзлаб зайтун дарахтларини илдизи билан юлиб ташлади

Ғарбий Соҳилда, Фаластиннинг Ал-Муғайир қишлоғида Исроил ҳукумати бульдозерлар ёрдамида юзлаб дарахтларни йўқ қилди. Arab News газетасининг хабар беришича, кесилган дарахтларнинг салмоқли қисми минтақа иқтисодиёти ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган зайтун дарахтлари бўлган.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги уюшмаси раҳбарининг фикрича, бу каби ҳаракатлар фаластинликларни босиб олинган ҳудудлардан чиқариб юбориш учун уларга босим ўтказишга қаратилган. Шу билан бирга, Исроил мудофаа кучлари вакиллари дарахтларнинг кесилишини аксилтеррор чораларини кўриш зарурлиги билан изоҳлади.

Киритилди: 10:25 25.08.2025. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!