Исроил Бош вазири Беняьмин Нетаньяху 2019 йилда унга қарши очилган коррупция иши доирасида 2 декабрь куни босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Қуддус округ судида гувоҳлик беради.
The Times of Israel нашрининг ёзишича, босиб олинган Шарқий Қуддусдаги маҳкама 2 декабрь куни Нетаньяхунинг кўрсатмаларини эшитишни бошлайди.
Хабарда қайд этилишича, учта алоҳида коррупция иши билан юзма-юз турган Нетаньяхунинг гувоҳлик бериш жараёни бир неча ҳафта давом этади.