Исроил давлат раҳбари коррупция, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилишда айбланмоқда. Жараён 3 йилдан бери давом этиб келади ва Ғазо секторида ҳарбий амалиёт бошлангани сабабли тўхтатилган эди.
Нетаняҳу порахўрлик учун 10 йилгача, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилганлик учун эса 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бош вазир барча айбловларни рад этиб келмоқда.
Қайд этиш керак, 2020 йилда бошланган суд жараёни мамлакатда Нетаняҳуга қарши кенг қамровли норозилик намойишларининг бошланишига сабаб бўлган эди.