Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил БМТнунг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL ) базасини ўққа тутди

Исроил БМТнунг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL ) базасини ўққа тутди

Қайд этилишича, Исроил UNIFIL штаб-квартираси ва унинг атрофидаги объектларга бир неча бор зарба берган. Исроилнинг Меркава танки УНИФИЛ кузатув минорасини ўққа тутиши оқибатида тинчликпарвар кучларининг икки нафар вакили яраланган.

Бундан ташқари, ЦАХАЛ Ливан жанубидаги Лаббоун ҳудудида UNIFIL идорасига қарата ўт очгани қайд этилган. Тинчликпарвар кучлар жойлашган бошпана ҳам ўққа тутилган, транспорт ва алоқа воситаларига зарар етказилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти можаронинг барча томонларини, жумладан Исроилни хавфсизликни таъминлаш, БМТ ходимлари ва объектларининг дахлсизлигини ҳурмат қилиш мажбурияти ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, UNIFIL кучларига атайлаб қилинган ҳар қандай ҳужум халқаро гуманитар ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларининг жиддий бузилиши эканлиги таъкидланди.

Киритилди: 23:12 10.10.2024. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!