Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Бейрут ҳудудидаги "Ҳизбуллоҳ" ракета устахоналари йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил Бейрут ҳудудидаги "Ҳизбуллоҳ" ракета устахоналари йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси Бейрут ҳудудидаги "Ҳизбуллоҳ" ташкилотининг ракета ишлаб чиқариш иншоотлари ва қурол-яроғ омборларининг катта қисмини йўқ қилди.

Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди.

Бу иншоотлар "Ҳизбуллоҳ" қароргоҳи жойлашган Бейрут чеккаси Даҳияда тўпланган. Исроил томонига кўра, радикал ташкилот уларни атайлаб тинч ҳудудларга, тинч аҳоли бинолари остида жойлаштирган. Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, ушбу инфратузилма "сўнгги 20 йил ичида" қурилган ва "Исроил давлатига жиддий зарар етказиш учун мўлжалланган юзлаб ракеталар ва снарядларни ишлаб чиқариш ва сақлашга" имкон берган.

Баёнотда қайд этилишича, Исроил ҳарбий разведкаси бу "Ҳизбуллоҳ" иншоотларининг жойлашуви ҳақида йиллар давомида маълумот тўплаган ва энди бир неча ҳафта ичида Исроил ҳаво кучлари самолётлари бир қатор ҳаво ҳужумларида тармоқнинг катта қисмини йўқ қилган. "Ушбу зарбалар давомида кўплаб иккиламчи портлашлар қайд этилди, бу эса зарбалар нишони бўлган инфратузилмада қурол борлигини тасдиқлайди", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Киритилди: 08:46 13.11.2024. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!