Гувоҳларнинг сўзларига кўра, зарба натижасида шифохонанинг реанимация ва жарроҳлик бўлимлари вайрон бўлган.
Исроил мудофаа армияси зарба шифохонага берилганини тасдиқлади. ЦАХАЛ баёнотига кўра, ушбу шифохонада “ҲАМАС томонидан фойдаланилган қўмондонлик ва бошқарув маркази” жойлашган бўлган.
Ғазо фуқаролик ёрдам хизмати маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Шифохонада ишлаган маҳаллий журналистнинг BBC мухбирига маълум қилишича, Исроил ҳарбийлари зарбадан сал олдин шошилинч ёрдам бўлимида операция қилаётган шифокорга қўнғироқ қилиб, дарҳол одамларни шифохонадан эвакуация қилишни сўраган.