Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 394 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия ва Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 28 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 43314 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Ал-Халил, Қалқиля, Наблус, Байтлаҳм ва Рамаллоҳга ҳужум қилди. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган, 2 нафари яраланган.
▪️ЖССТ: Исроил қўшинлари Ғазо шаҳридаги полиомиелитга қарши эмлаш марказига шовқинли граната ташлаб, тўрт болани жароҳатлади.
▪️ЮНИСEФ: Икки кун ичида Жабалияда 50 дан ортиқ бола ҳалок бўлди.
▪️Ғазодан Ал-Қудс бригадалари Сдерот, Мафласим ва минтақага энг яқин аҳоли пунктларига ракета учирди.
▪️"Ҳизбуллоҳ" Исроилга қарши 26 та операцияни амалга оширди. Тел-Авивдаги Глилот базаси, Акредаги Шарага базаси, Рамат Давиддаги база ва аэропорт, Ҳайфадаги Зоволун базалари ҳужумга учраган. Ҳула шаҳрида 2 та ҳарбий бульдозер портлатиб юборилди.
▪️Бу кеча босқинчилар Ливаннинг Жоя, Адлон, Ҳумайн ва Ал-Хиом шаҳарларига ҳаво ҳужумларини уюштирди. Умуман олганда, агрессия бошланганидан буён 2968 киши ҳалок бўлди, 13319 киши жароҳат олди.
▪️БМТ: 17 сентябрдан бери Исроилнинг Ливанга ҳужуми оқибатида 85 нафар шифокор хизмат вақтида ҳалок бўлди.