Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроил армиясининг олти нафар аскари Ливан жанубида ҳалок бўлди

Исроил армиясининг олти нафар аскари Ливан жанубида ҳалок бўлди

Исроил армияси Ливан жанубида давом этаётган жангларда олти аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди.

Департамент маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрда Яқин Шарқдаги можаронинг янги босқичи бошланганидан бери жами ҳалок бўлган ҳарбийлар сони 792 нафарга етган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил 23 сентябрь куни Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” тузилмаларига қарши “Шимолнинг ўқлари” операциясини бошлаган ва бу операция давомида ташкилотнинг ҳарбий нишонларига катта зарбалар бермоқда. 1 октябрга ўтар кечаси Исроил армияси Ливан жанубидаги чегара ҳудудларида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди.

Киритилди: 09:36 14.11.2024. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!