Уруш давом этар экан ва асир алмашиш бўйича музокаралар муваффақияцизликка учрагани сари Исроил ҳарбийларининг ҳукуматга босими ортиб бормоқда. Исроил денгиз флотининг 150 дан ортиқ истеъфодаги зобитлари маҳбусларни алмаштириш келишувига эришиш учун Ғазога ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи очиқ хат имзолади .
Мактубда таъкидланишича, секторга зарбалар фақат маҳбусларни озод этишни кечиктириши, исроиллик аскарларнинг ҳаётига таҳдид ва тинч аҳолига зарар етказади.
Мурожаат муаллифлари ХАМАС ҳозир ҳам 59 нафар исроилликни ушлаб туришини қайд этиб, Нетаняху ҳукуматини сиёсий ва шахсий манфаатлар учун жавобгарликдан воз кечишда айбламоқда.
Худди шундай баёнотлар зирҳли бўлинмаларнинг баъзи фаол ҳарбий хизматчилари томонидан ҳам қилинган. Аввалроқ худди шундай талаб билан ёзилган хатга Ҳарбий ҳаво кучларининг 960 нафар зобит ва учувчиси имзо чеккан, уларнинг бир қисми нафақадагилар.
Аввалроқ Бош штаб бошлиғи Эял Замир Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Томер Барнинг тегишли хатни имзолаган аскарларни армия сафидан бўшатиш ҳақидаги қарорини маъқуллагани хабар қилинганди.
19-январ куни кучга кирган оташкесим 18-март куни эрталаб бузилди.Исроил армияси яна йирик ҳужумларни бошлади.
Жангларнинг янги босқичи бошланганидан бери 1482 фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар, қариялар ва болалардир. 3688 киши жароҳатланган.
Исроил ҳужумлари бошланганидан бери Ғазода жами қурбонлар сони 50 846 кишини ташкил қилди. 115 729 киши жароҳат олган.