Исроил ҳарбийлари Яман пойтахти Сана шаҳрида жойлашган халқаро аэропорт ва унинг атрофидаги ҳудудларда бўлган барча фуқароларни дарҳол бу жойни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда Al Arabia хабар берди.
“Сешанба куни Исроил армияси халқаро аэропорт яқинидаги барча аҳолига мурожаат қилиб, ушбу ҳудудни зудлик билан тарк этиш талабини қўйди. Бу ҳолат Ҳодейда портлигидаги стратегик объектга берилган зарбадан сўнг содир бўлди. Ушбу порт ‘Ансоруллоҳ’ (ҳусийлар) ҳаракати назоратидаги асосий логистика марказларидан бири ҳисобланади”, — дейилади хабарда.
Исроил армияси ҳаво зарбаси Яман ҳусийлари томонидан Бен-Гурион халқаро аэропорти (Тель-Авив) яқинига тушган ракета зарбасига жавоб сифатида амалга оширилганини маълум қилган.