Ливан жанубидаги ҳудудларни тарк этаётган Исроил армияси Ливан ҳудудидаги бешта позицияда қолади.
Буни Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари Исраэль Кац тасдиқлади.
“Бугундан бошлаб ЦАХАЛ Ливандаги буфер зонада шимолидаги (Исроилнинг) аҳоли пунктларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун чегара бўйлаб бешта назорат позициясида қолади”, деб ёзади у Х.
Кац Исроил армияси “Ҳизбуллоҳга [шиа партиясининг қуролли тузилмаларига] қарши тўлиқ куч билан ҳаракат қилишда давом этишини таъкидлади.“Биз 7 октябрдаги [2023] реалликка қайтишга йўл қўймаймиз”, деди вазир.
17 февраль куни Ynet порталининг хабар беришича, ЦАХАЛ кейинги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида Ливан жанубидан чиқиб кетади, бироқ бешта стратегик позицияда қолади. Kan радиосига кўра, Исроил армияси Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг фаоллиги қайта тикланишига йўл қўймаслик учун 18 февралдан кейин ушбу беш позицияда “ноаниқ муддатгача” қолади, деб хабар беради tass.ru.