Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил армияси Ливанда "Радван" махсус кучлари бўлинмаси қўмондонини ўлдирди

Исроил армияси Ливанда "Радван" махсус кучлари бўлинмаси қўмондонини ўлдирди

"Ҳизбуллоҳ" қўмондони Малек Баллут Исроил Мудофаа Кучлари Бейрутга уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар берди.

"Исроил ҳаво кучлари шаҳар аҳолисини олдиндан огоҳлантирмасдан Байрутнинг жанубий чеккасига зарба берди", дейилади баёнотда.

"Ҳизбуллоҳ" милициясининг Радван махсус кучлари бўлинмаси қўмондони Малек Баллут ҳаво ҳужумида ҳалок бўлгани таъкидланган.

Аввалроқ Исроил Бош вазири девони Бош вазир Беньямин Нетаньяху ва Мудофаа вазири Исраэль Кацнинг кўрсатмаларига мувофиқ, Исроил армияси Бейрутда Радван қўмондонига уни зарарсизлантириш мақсадида ҳужум қилганини маълум қилган эди. Исроил расмийлари Радван бошчилигидаги жангарилар Исроил шаҳарлари ва қишлоқларини ўққа тутиш ва Исроил армияси аскарларига ҳужум қилиш учун жавобгар эканлигини даъво қилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!