Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ"нинг 120 та нишонини йўқ қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
"Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси кўплаб террористик нишонларга зарба берди ва Ливан жанубидаги Исроил армияси позициялари яқинида фаолият юритаётган террорчиларни йўқ қилди. Ҳужумлар натижасида турли ҳудудлардаги 70 та ҳарбий иншоот ва 50 та "Ҳизбуллоҳ" инфратузилмаси объекти йўқ қилинди", дейилади баёнотда.
Йўқ қилинган нишонлар орасида гуруҳнинг қўмондонлик марказлари ва қурол-яроғ омборлари бор эди.