Кун бошидан бери Исроил мудофаа кучлари Ливан ҳудудидан Исроилнинг шимолий ҳудудларига 50 га яқин снарядлар отилганини қайд этди.
Бу ҳақдаги маълумот ЦАХАЛ Телеграм каналида пайдо бўлди.
Исроил армияси маълумотларига кўра, Юқори Жалила ҳудудида 30 га яқин, Кирят Шмона ҳудудида яна 20 га яқин снаряд қайд этилган.
Қайд этилишича, снарядларнинг бир қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.