Исроил армияси Ғазо секторида бир нечта ҳудудга авиация ва артиллерия зарбаларини йўллади. Бу билан Исроил 10 октябрдан кучга кирган сулҳ келишувини яна бир бор бузди.
Гувоҳлар ва маҳаллий манбаларга кўра, Ғазо шаҳридаги Ат-Туффах маҳалласи ҳаводан ҳам, артиллерия орқали ҳам ўққа тутилган. Марказий ҳудудларда, хусусан Бурейж қочқинлар лагери шарқида тинч аҳоли уйларига, жумладан вертолётлардан автоматик қуроллардан ўқ узилган.
Жанубда эса Хон-Юнус шаҳрининг айрим қисмлари ҳамда Рафаҳнинг шарқий ҳудудлари ҳаво ҳужумларига дуч келган.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар ҳақида маълумот берилмади. Исроил армияси Ғазо секторида сулҳ режимини деярли ҳар куни бузиб келмоқда.