Исроил Қуролли Кучлари бош штаби раҳбари Эял Замирнинг маълум қилишича, Ғазо сектори устидан тўлиқ назорат ўрнатиш учун тахминан 200 000 нафар резервистни сафарбар қилиш талаб этилади. Бу ҳақда Исроилнинг KAN давлат телерадиоканали хабар берди.
Замирнинг сўзларига кўра, бу режани амалга ошириш катта миқдордаги логистик ва гуманитар инфратузилмани талаб қилади, аммо айни пайтда армияда бундай имкониятлар мавжуд эмас.
«Аҳолини кўчириш учун фуқаролик инфратузилмаси йўқ, шифохоналарни ўзимиз қуришимиз ва гуманитар ёрдам етказишимизга тўғри келади», — деди Замир.
Хабарларда қайд этилишича, режа фуқароларни Ғазо сектори жанубига мажбурий кўчириш, Ғазо шаҳрини ўраб олиш ва ер ости жанг операцияларини кенгайтиришни ўз ичига олади.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан буён Исроилнинг ҳужумлари натижасида 61 200 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрда Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантга қарши геноцид ва уруш жиноятлари айблови билан ҳибсга олиш ордери чиқарган.