Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниел Ҳагарининг маълум қилишича, ИД ўтган йилнинг 7 октябрида Ғазо секторида можаро бошланганидан бери 17 мингдан ортиқ жангарини йўқ қилган, деб хабар қилмоқда Times of Israel газетаси.
Газетанинг ёзишича, армия вакили пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилган. Нашрнинг ёзишича, Ҳагарий Исроилнинг «жиддий кураши» Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг ўз салоҳиятини тиклаш имкониятларини пасайтираётганини айтди.