Исроил ҳарбийлари Фаластиннинг "Исломий жиҳод" радикал ҳаракати қуролли тузилмалари таркибида Ғазо секторидаги ракета қўшинлари қўмондони Холид Абу Даккани йўқ қилди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари баёнотида айтилган.
Унда айтилишича, Абу Дака Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Балаҳдаги гуманитар зона ичида фаолият юритган. У Исроил тинч аҳолиси ва ЦАХАЛ қўшинларига қарши кўплаб ҳужумларни қўмондонлик қилган.
"2023 йил 7 октябрдан бошлаб Абу Дака Исроил жанубидаги аҳоли пунктларига қарши ракета ҳужумларига раҳбарлик қилди" - деди матбуот хизмати.