Исроил кучлари Ғазо секторининг шимолий қисмида ХАМАС ҳарбий тайёргарлик бўлими қўмондонини ўлдирди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
"Исроил армияси шимолий Ғазо секторига зарба берди ва жангариларни тайёрлаш дастурларини назорат қилган ХАМАС ҳарбий тайёргарлик бўлими қўмондони Фади Фалаҳ Ашур Дагмашни ўлдирди. У Ғазо секторида Исроил кучларига қарши ҳарбий операцияларга раҳбарлик қилганлар қаторида эди", дейилади баёнотда.
Ҳужумдан олдин тинч аҳолига етказилган зарарни минималлаштириш чоралари кўрилди, деб таъкидлади Исроил армияси.