Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори ичида қуруқликдаги операцияларни қайта бошлади ва анклавнинг марказий қисмидаги Нетзарим йўлаги устидан назоратни тиклади.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди.
"Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси хавфсизлик зонасини кенгайтириш ва ҳудуднинг шимоли ва жанубида қисман буфер яратиш мақсадида Ғазо секторининг марказий ва жанубий қисмида мақсадли қуруқликдаги операцияларни бошлади. Ушбу операция доирасида Исроил кучлари Нетзарим йўлагининг марказий қисмигача бўлган ҳудудларни яна бир бор назоратга олди", - дейилади баёнотда.