Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил армияси Ғазода қуруқлик ҳужумларини кенгайтирмоқда, фаластинликларни шаҳарни тарк этишга чақирмоқда

Исроил армияси Ғазода қуруқлик ҳужумларини кенгайтирмоқда, фаластинликларни шаҳарни тарк этишга чақирмоқда

Исроил армияси Ғаза шаҳрида қуруқликдаги ҳужумлар кенгайтирилганини эълон қилиб, аҳолини “зудлик билан шаҳарни тарк этишга” чақирди. Бу ҳақда армия матбуот котиби Авичай Адраи Американинг X ижтимоий тармоғида баёнот берди.

Армия вакилига кўра, Фаластин жанубидаги Хон Юнуснинг ал-Маваси ҳудуди “гуманитар ҳудуд” деб белгиланган ва ғазоликлар Рашид кўчаси орқали шаҳарни “текширишсиз” тарк этишлари мумкин. Унинг айтишича, бу ҳудуд дала касалхонаси, дори-дармон, озиқ-овқат ва сув каби асосий эҳтиёжлар билан таъминланган.

Адраининг таъкидлашича, инсонпарварлик ёрдами БМТ ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ал-Мавасига етказилади. Бироқ Исроил армияси бу ҳудудни аввал ҳам бир неча бор “гуманитар ҳудуд” деб эълон қилганига қарамай, у ерга келган фаластинликлар ва кўчирилганларнинг чодирларига тизимли ҳужумлар уюштирган.

Маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғаза секторига ҳужумларида камида 64,3 минг фаластинлик ҳалок бўлган, 162 мингдан ортиқ киши яраланган.

Киритилди: 18:04 06.09.2025. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!