Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Исроил армияси Ғазо шаҳридан кўчирилган фаластинликлар яшайдиган мактабни ўққа тутди

Исроил армияси Ғазо шаҳридан кўчирилган фаластинликлар яшайдиган мактабни ўққа тутди

Исроил армиясининг Ғазо шаҳрида кўчирилган фаластинликлар яшайдиган мактабни ўққа тутиши оқибатида ўн киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди.

Фуқаролик мудофаа бошқармаси Исроил армиясининг Ғазо шаҳри шимолидаги Шайх Ридван ҳудудидаги мактабни бомбалаганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлган, кўплаб фаластинликлар яраланган.

Ал-Аҳли Баптистлар касалхонасининг Анадолу агентлигига маълум қилишича, Ғазодаги Ҳамама мактабининг ўққа тутилиши ортидан кўплаб ўлик ва ярадорларнинг жасадлари шифохонага етказилган.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, мактабдаги айрим синф хоналари бутунлай вайрон бўлган.

Киритилди: 03:06 04.08.2024. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!